Саломатлик туман бойлик: АОКАда навбатдаги спорт турнири

26.04.2025, 18:30

Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли Фармонига мувофиқ иш вақтидан сўнг танланган кунларда раҳбар ва ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишларини ташкил этиш мақсадида АОКА "Спорт тарғиботчиси" ташаббусига кўра мунтазам мусобақа ва беллашувлар ўтказилади.


Жумладан, АОКА эркак ходимлари ўртасида футбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


Қизғин кечган ўйинда жамоалар ўртасида ҳисоб 10:9 натижа билан якунланди.


АОКА нафақат футбол, балки спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам ходимлар ўртасида турли мусобақаларни ўтказишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 апрель куни Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган VII Халқаро Тошкент марафонида АОКА ходимлари 3 километр масофада югуришган эди.

Увеличить на0%