АОКА ва Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Бир ёзувчига - бир ношир” тамойили жорий қилинади

25.04.2025, 18:26

Маълум қилинганидек, Паркент ижод уйида ноширлар, ёзувчилар, жамоатчилик фаоллари, кутубхона мутахассислари, турли лойиҳа раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган семинар давра суҳбати шаклида давом этди. 


Давра учрашуви мавзуси “Болалар адабиётида анъанавий ва замонавий тенденциялар: халқаро тажриба ва тадқиқотлар” бўлиб, унда Ўзбекистонда болалар адабиётининг бугунги ҳолати, ижодий имкониятлар ҳамда халқаро майдонда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди. 


Жумладан, АОКА ходими Вероника Ахмедова IBBYда Ўзбекистон Миллий шўъбаси фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлик юзасидан маълумот берди.


Шунингдек, давра суҳбатида болалар адабиётини янада қизиқарли, ёш гуруҳларига мос равишда дизайн, иллюстрация, матн билан бойитиш мезонлари борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Миллий асарлар орқали қадриятларни сақлаш, болаларнинг фикрлаш, тасаввур оламларини кенгайтиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар қайд этилди. 


Болалар адабиётларида имло, саводхонликка, тарбиявий таъсирига юқори аҳамият қаратиш шартлиги таъкидланди. 






Семинарнинг биринчи иш куни якунланди. Эртага ёзувчи ва шоирлар, ноширларнинг B2B учрашувлари бўлиб ўтади. 

Увеличить на0%