Ханс Христиан Андерсен халқаро мукофотини биласизми? Ўзбек адибларидан кимлар тақдирланган?

25.04.2025, 18:15

2022 йилда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида Халқаро болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгашининг (International Board on Books for Young People (IBBY) Ўзбекистон Миллий секцияси ташкил этилгани тўғрисида хабар берилган эди

Болалар адабиётини кенг тарғиб қилиш, болалар адибларини рағбатлантириш йўналишида юксак нуфузга эга IBBY ташкилоти томонидан ҳар йили бир нечта илғор лойиҳалар ташаббуси илгари сурилади ва халқаро аҳамиятга эга мукофотлар билан тақдирланади.


Жумладан, болалар адабиёти соҳасидаги юқори даражадаги Ҳанс Христиан Андерсен мукофоти ҳар икки йилда бир марта болалар адабиётига беқиёс ҳисса қўшган муаллиф ва рассомларга топширилади.

2024 йилда Ўзбекистон Миллий секцияси томонидан биринчи марта ўзбек болалар ёзувчиси Раим Фарҳодий Ҳанс Христиан Андерсен мукофотига номзод қилиб кўрсатилгани ўзбек болалар адабиётини дунёга танитишда катта воқеа бўлди.

2026 йилги Ҳанс Христиан Андерсен мукофотига ўзбек ёзувчиси Муҳаббат Йўлдошева номзоди илгари сурилди.

Увеличить на0%