Дезинформацияга қарши курашда АОКА ва Meta ҳамкорлиги кенгайтирилади

22.04.2025, 11:50

Бугун АОКАда Мета компаниясининг Марказий Осиё, Монголия, Шри-Ланка ва Малдив ороллари бўйича давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Сенура Абейвардена билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида амалга оширилаётган модерация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, сунъий интеллект воситалари ёрдамида платформалар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда иш унумини ошириш, вақт тежаш ва сифат-мазмунни сақлаб қолиш каби масалалар бўйича компания томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш берилди.

Ўзбекистонда давлат органлари ва идоралари Ахборот хизматлари ходимларини малакасини ошириш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Meta вакиллари АОКА ва Агентлик қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини кучайтириш, дезинформацияга қарши курашишда ҳамкорликка доим тайёрлигини билдирди.

Увеличить на0%